«Болаларни танлаш имкониятидан маҳрум этиш уларнинг руҳиятига зарар етказиши мумкин» — «Юксалиш»

«Юксалиш» Умумиллий ҳаракати Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси таклиф этган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди . Эслатиб ўтамиз, ҳужжатда таълим олувчиларнинг кийимига турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига хос бўлган ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юришга йўл қўймаслик таклиф қилинмоқда. «Таълим сифатига, энг аввало, педагог кадрларнинг ва хизмат кўрсатувчи персоналнинг малакаси, ўқув дастурининг самарадорлиги, зарур ресурслар ва керакли моддий-техник база билан таъминланганлиги каби омиллар таъсир кўрсатади, — деб ҳисоблаган „Юксалиш“ бир қатор саволларни ўртага ташлайди: Ушбу жараёнларга ўқувчининг ташқи кўриниши қандай таъсир ўтказиши мумкин? Лойиҳа ташаббускорларида мактаб ўқувчисининг „имижига“ қўйилаётган талабларни тасдиқловчи ўтказилган тадқиқот натижалари ёки бошқа фактлар мавжудми?» "Газета.uz"да реклама Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, фарзандларни вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга ота-оналар мажбурдирлар, таълим муассасалари эмас. Баёнотда қайд этилишича, нодавлат таълим муассасалари ўқувчиларининг ташқи кўринишига қатъий талаблар қўйилиши болаларнинг танлаш ва ўзини ифода этиш эркинлигини чеклашга олиб келади. Улар ўзлари истаганича кийиниш ҳуқуқига эгадирлар, албатта, умумий қабул қилинган ахлоқий меъёрлар доирасида. «Масалан, кийим жуда тор ёки кенг бўлмаслиги керак, деган талаб. Ушбу мезон субъективдир. Қизларнинг юбкалари ёки ўғил болалар шимларининг узунлиги, маҳкамланган тугмалар сони, пойабзал пошнасининг баландлиги… Ўқувчига илм ўргатиш, уни мавзуга қизиқтириш ўрнига ўқитувчилар чизғич билан юриб, этак ва шимларнинг узунлигини ўлчайдиларми? Болаларни танлаш имкониятидан ва ўзини ифода этиш имкониятидан маҳрум этиш орқали уларнинг руҳиятига зарар этказиб қўйиш ва умуман таълим тизимига нисбатан нафрат уйғотиш мумкин. Ўқувчининг ташқи кўринишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш қанчалик тўғри?» — дея савол берди «Юксалиш». Бундан ташқари, ҳужжатнинг ўзида бир қатор номувофиқликлар мавжуд. Масалан, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий эканлиги қайд этилган. Нима сабабдан 2020 йил 22 феврал куни эълон қилинган лойиҳада аллақачон якунланган 2018/2019 ўқув йилини кўрсатилмоқда? Муаллифлар якунда ҳужжат ташаббускорлари қонунчиликка киритилиши таклиф этилаётган ушбу ўзгаришлар юзасидан асослантирилган сабаблар тақдим эта олишларига умид билдирди.

Место для вашей рекламы