Боғча болалари учун таълимий телелойиҳа эфири бошланди

Мактабгача таълим вазирлиги ва MTRK билан хамкорликда боғча болалари карантин давридаги вақтларини унумли ўтказишга кўмак бериш учун «онлайн боғча"-мактабгача таълим машғулотлар теле лойиҳасини бошлади. Бу ҳақда МТВ матбуот хизмати хабар қилди. Мазкур лойиҳа мактабгача таълим тизимининг «ИЛК ҚАДАМ» давлат таълим стандарти асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Унга кўра энди ота-оналар боғча машғулотларини ўз фарзандлари билан уйда «ИЛК ҚАДАМ» ва «АКЛВОЙ» номли машғулотларини теле экран қаршисида бажаришлари мумкин булади. Хусусан, 1 синфга тайёргарлик кўраётган болалар ижодкорлар томонидан давлат дастури асосида тайёрлаган «Ақлвой» номли мактабга тайёрлов машғулотларини уйда бажара оладилар. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, «Илк қадам» дастури доирасида 3−6 ёшлик болалар «Бардам болажон», «Ментал арифметика», «Моҳир қўллар», «Luckin English», «Болалар ошхонаси», «Менинг диёрим», «Ровон нутқ» каби машгғулотларининг жажжи иштрокчисига айланишлари мумкин. «Илк қадам» мактабгача таълим машғулотлар дастури энди 1 апрелдан бошлаб ҳар куни душанбадан жумагача соат 8:00 дан 12:00 га қадар, 6 ёшли болалар учун мўлжалланган «Ақлвой» машгғулотлари эса ҳар куни соат 11:00 ва 15:00 да узбек ва рус тилида «Болажон» телеканали орқали эфирга узатилади. Шунингдек, онлайн машғулотлар Мактабгача таълим вазирлигининг расмий сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги «Фейсбук», «Инстаграм» саҳифаларида ҳaмда «Ютуб» каналига жойлаштириб борилади. Онлайн машғулотларнинг вақти билан «Болажон» телеканали ҳафталик дастурлар жадвали орқали танишиш мумкин.

Место для вашей рекламы