БМТ қўмитаси Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларга изоҳ берди

БМТ инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тамойилларига риоя қилиниши бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. 2−3 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси томонидан берилган ахборотни қабул қилган ҳолда, Қўмита ўзининг хулосаларини тақдим этди. Қўмита Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган суд тизимидаги ислоҳотлар, болалар ва мажбурий меҳнатнинг тугатилиши каби қуйидаги муҳим ўзгаришларни ижобий деб баҳолади:2019 йилда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларнинг қабул қилиниши;аёллар ва эркаклар учун турмуш қуриш ёшининг тенглаштирилгани (18 ёшдан);Омбдусман ҳузурида миллий превентив механизмнинг жорий этилиши ва Омбудсманнинг тўғридан-тўғри маҳкумлар шикоятини қабул қила олиши;Бош прокуратура ҳузурида Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бўлимларининг ташкил этилганлиги;2017 йилда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» қонун;Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги фуқароларни ҳамда меҳнат ёшига етмаганларни пахта мавсумига жалб этиш амалиётини тугатилиши ва бошқалар. БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматига қатор тавсиялар ва изоҳлар берган. Уларнинг орасида қуйидаги тавсиялар ҳам мавжуд:давлат «прописка» тизимини Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт низомларига тўлиқ мувофиқлаштирилишини таъминлаш;барча коррупцион ҳаракаталар, айниқса порахўрлик ва давлат хизматчилари томонидан давлат бюджетини ўзлаштирилиши ҳолатларини тергов қилишни таъминлаш;суд ва маъмурий судлов жараёнида дискриминация қурбонларига бўлган шахсларга самарали ҳимоя воситаларини кафолатлаш;аёлларга нисбатан зўравонлик, шу жумладан оиладаги зўравонлик тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш; ва милиция ходимлари, прокурорлар ва судьялар ушбу турдаги ишларни самарали ҳал қилиши учун тегишли тайёргарликдан ўтишини таъминлаш;қийноқлар ва бошқа ноинсоний муомалалар тўғрисида хабар беришга халақит берадиган ҳар қандай тўсиқларни, шу жумладан миллий қонунчилик ва амалиётдаги тўсиқларни ҳам, бартараф этиш;Мандела қоидаларига риоя қилиш (қамоқхоналарда маҳбуслар бўлган муносабатнинг БМТ томонидан қабул қилинган стандард қоидалар);қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар томонидан суд тизимига асоссиз аралашишнинг барча шаклларига барҳам бериш ва Судьялар Олий кенгашининг мустақиллигини, шу жумладан унинг таркибига асосан профессионал ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан сайланадиган судьялар ва прокурорлардан ташкил топишини, ва тизим фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш;Адвокатлар палатасининг ижро этувчи ҳокимиятдан мустақиллигини қонун билан ва амалиётда кафолатлаш ва бошқалар. БМТ инсон ҳуқуқлари қўмитаси мустақил экспертлардан ташкил топган идора бўлиб, қўмита Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг низомлари пактга қўшилган мамлакатлар томонидан бажарилишини мониторинг қилиб боради. "Газета.uz"да реклама Ушбу халқаро пактга қўшилган мамлакатлар доимий равишда ушбу ҳуқуқлар жамият ҳаётига қандай тадбиқ этилаётганлиги бўйича ҳисобот бериб боради. Ушбу халқаро пакт Ўзбекистонда 1995 йилда кучга кирган.

Место для вашей рекламы