O‘zbekiston
yangiliklari

БМТ: Коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти 1 фоизга камайиши мумкин

БМТ: Коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти 1 фоизга камайиши мумкин
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
90
0

COVID-19 коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётини 1 фоизга камайтириши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган янги тадқиқотлар ҳисоботида сўз боради. Иқтисодчиларнинг прогнозларига кўра, энг ёмон ҳолат сценарийида COVID-19 пандемияси туфайли дунё ялпи ички маҳсулоти аввал башорат қилинган 2,5 фоизга ўсиш ўрнига 2020 йилда қарийб 1 фоизга тушиши мумкин. Таққослаш учун: 2009 йилги жаҳон молиявий инқирози даврида жаҳон иқтисодиёти 1,7 фоизга қисқарган. Шунингдек, агар дунё бўйлаб иқтисодий фаолиятга чекловлар учинчи чоракка қадар давом этса, жаҳон ишлаб чиқариш кўрсатгичи сезиларли даражада пасаяди. Маълум бўлишича, Европа ва Шимолий Америкада одамлар ҳаракати ва яккаланиш (изоляция) чекловларини оширилиши хизмат кўрсатиш соҳасига қаттиқ зарба берган. Булар айниқса, ушбу мамлакатлардаги барча иш ўринларининг тўртдан бир қисмини ташкил этадиган чакана савдо, туризм, меҳмонхона, ўйин-кулги ва транспорт хизматлари билан боғлиқ соҳаларда ўз ифодасини кўрсатди. "Газета.uz"да реклама Иқтисодий таъсирнинг жиддийлиги — мўътадил ёки оғир бўлсин — етакчи ривожланган мамлакатларда одамларнинг ҳаракати ва иқтисодий фаолият бўйича чекловлар давомийлиги, шунингдек, инқирозга молиявий жавобларнинг ҳақиқий кўлами ва самарадорлигига боғлиқ бўлади. Ҳисоботга кўра, молиявий рағбатлантириш чора-тадбирлари чуқур иқтисодий инқироз эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради. Бу, ўз ўрнида, устувор йўналиш сифатида соғлиқни сақлаш соҳасига ва коронавирус пандемиясининг таъсири энг оғир бўлган кам даромадли табақаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиши лозим, дея таъкидланади. «Пандемияга қарши тезкор ва қатъий сиёсий чоралар нафақат ҳаётни сақлаб қолиш учун, балки жамиятимизнинг энг заиф қисмларини иқтисодий инқироздан ҳимоя қилиш, иқтисодий ўсиш ва молиявий барқарорликни қўллаб-қувватлаш учун ҳам керак», — деди БМТ бош котибининг иқтисодий ва ижтимоий ишлар бўйича ўринбосари жаноб Лю Чженьминь. Ҳисоботда хулоса сифатида келтирилишича, иқтисодий инқироз барқарор ривожланишга салбий таъсир кўрсатади ва бунинг натижасида дунё миқёсида иқтисодий тенгсизлик эҳтимоли янада кучаяди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив