O‘zbekiston
yangiliklari

Блогер «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 30 млн сўм хайрия қилди

Блогер «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 30 млн сўм хайрия қилди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
91
0

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналидаги реклама акциясидан тушган маблағларни коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун хайрия қилди . Блогернинг қайд этишича, 28 март куни каналида ижтимоий акция эълон қилган. Унга кўра, 1 ой давомида корхона ва тадбиркорлар учун @xushnudbek каналида реклама жойлаштиришга катта чегирма белгиланган. Мазкур акция доирасида 5 кун ичида каналда берилган рекламалардан 30 млн сўм келиб тушган ва 2 апрель куни ушбу маблағлар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳисобига ўтказиб берилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив