O‘zbekiston
yangiliklari

«Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик» — президент

«Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик» — президент
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
77
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 март куни Урганчда Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар, зиёлилар иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди . «Халқимиз ҳаётини янада яхшилашга йўналтирилган ислоҳотларимизни одамлар билан мулоқот ва маслаҳат асосида ишлаб чиқяпмиз. Хоразмга ҳам жойларда аҳолини қандай муаммолар ташвишга солаётгани ҳақида суҳбатлашгани келдим. Шунинг учун менга кўпроқ масала қўйсаларингиз натижа бўлади. Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик. Президентга ёлғон гапириш — Ватанга хиёнат», — деди Шавкат Мирзиёев. Вилоятнинг ривожланиш даражаси орқада қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот республика кўрсаткичидан 1,5 баробар, саноат маҳсулоти ва хизмат кўрсатиш ҳажми бўйича эса 2 баробар паст. Ҳудудда 58 минг оила камбағаллик бўсағасида кун кечирмоқда. Шундан 856 таси ўта ночор аҳволда. Кўплаб одамлар ишлаш учун хорижга кетган. Буларнинг барчасидан келиб чиқиб, Хоразмда 200 минг иш ўрни яратиш зарур. Давлат раҳбари аҳолини тадбиркорликка жалб этган ҳолда, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш, шу орқали камбағалликни кескин қисқартириш асосий мақсад эканини таъкидлади. "Газета.uz"да реклама Туман ва шаҳарларда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, банкларни «лойиҳалар фабрикаси»га айлантириш зарурлиги қайд этилди. 2,5 мингта бўш турган бинолар негизида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасини янги лойиҳалар билан тўлдириш бўйича кўрсатмалар берилди. Қишлоқ туманларда пуллик хизмат кўрсатиш Урганч шаҳрига нисбатан 10−15 баробар пастлиги таъкидланиб, бундай объектларни кескин кўпайтириш кераклиги белгиланди. Яқин уч йилда умумий қиймати 24 триллион сўмлик 2 минг 736 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 50 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Ҳазораспдаги автомобиль заводида «Дамас» ва «Лабо» микровэнлари ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражасини 65 фоизга етказиш (ҳозир 27 ва 14 фоиз) бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади. Вилоятда келгуси йилда пахтани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга, ип-калавани уч йилда бугунги 35 фоиздан 70 фоизга етказиш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқилади. Малайзиялик инвесторларнинг 250 миллион доллар сармояси ҳисобидан йилига 63 минг тонна каустик сода ва хлор ишлаб чиқарадиган кимё заводи қурилади. Сувдан унумли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш, қовунчиликда «Хоразм нави» брендини яратиб, қовун етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш бўйича вазифалар белгиланди. Сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Шовот каналининг икки ёнида кичик туризм зонасини, Хивада «Хоразм хонлари шаҳарчаси»ни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Давлат раҳбари миллий санъатни тараннум этиш, хорижликларни Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида Хоразмда лазги бўйича халқаро фестиваль ўтказишни таклиф этди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив