Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли қолдирилди

5−6 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми кузга қолдирилди, дея хабар қилди"Газета.uz»нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси. Ахборот манбаси маълумотларига кўра, тадбир муддатининг кўчирилишига дунёда коронавирус тарқалгани билан боғлиқ. У 12−14 февраль кунлари Сочида ўтказилиши режалаштирилган Россия инвестиция форуми ҳам худди шу сабаб билан номаълум муддатга қолдирилганини таъкидлаб ўтди. Суҳбатдош форум Ўзбекистон учун жуда муҳим бўлсани боис албатта ўтказилишини қайд этди. Инвестиция форумини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан январда парламентга мурожаат вақтида илгари сурилган эди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, форумда 1500 нафардан ортиқ хорижий ва маҳаллий компаниялар раҳбарлари, инвесторлар, экспортчилар ва халқаро ОАВ вакилларининг иштирок этиши режалаштирилган.

Место для вашей рекламы