Бир йилда қарийб 300 минг киши жаримага тортилди

2019 йил мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 16 256 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 11 142 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов «Газета.uz»га хабар қилди. Шунингдек, маъмурий судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича 495 106 нафар шахсга нисбатан 412 807 та иш кўриб чиқилди. Жумладан 293 588 нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилди. Таҳлилларга кўра, маъмурий судлар томонидан кўрилган ишларнинг аксариятини:автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш;солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш;ҳақорат қилиш;майда безорилик;транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш;енгил тан жароҳати етказиш;оз миқдорда талон-торож қилиш;йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши;ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ташкил этади. Хусусан, маъмурий судлар томонидан транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 31 864 нафар шахсга нисбатан 31 376 та иш кўриб тамомланган. Шундан 30 975 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва маъмурий қамоққа олиш каби маъмурий жазолар қўлланилди. "Газета.uz"да реклама Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 23 201 нафар шахсга нисбатан 22 698 та иш кўриб тамомланган. Шундан 20 437 нафар шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилди, 982 нафар шахс эса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Маъмурий судлар томонидан 243 172 та иш, яъни барча ишларнинг 56,7 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 3 754 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилди, шундан 704 таси иш материаллари асосида ўрганилиб, қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 380 таси бекор қилинди ва 58 таси ўзгартирилди.

Место для вашей рекламы