Бир йил ичида ўзбекистонликлар чет эл автомобилларига 440 миллион доллар сарфлади

Автомобиль импорти 2019 йилда ўсишда давом этди, дея хабар қилди Spot Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб. 2018 йилда Ўзбекистон импорт қилинадиган машиналарга 319 миллион доллар сарфлаган бўлса, 2019 йилда 440 миллион долларни ташкил этди. Таққослаш учун: 2017 йилда бу кўрсаткич 155 миллион долларни, 2016 йилда 193 миллион, 2015 йилда 120 миллион ва 2014 йилда 212 миллионни ташкил этган. Аввалроқ «АвтоВАЗ» ҳам мамлакатга кўпроқ машина олиб кириш бошланганини маълум қилган эди, дея қайд этмоқда Spot. Хусусан, 2019 йил якунларига кўра Ўзбекистонда Lada савдоси 2018 йилга қараганда 2,5 баробарга ўсиб, 2600 та ўрнига 6600 та автомобиль сотилган. 2019 йил давомида қимматбаҳо хорижий автомобиллар ва электр транспорт воситаларини олиб киришда имтиёз мавжуд эди. 2020 йил 1 январдан бошлаб биринчисига нисбатан имтиёз муддати тугади, иккинчисига эса сақланиб қолди.

Место для вашей рекламы