Бекободда 20 йўловчиси бўлган автобус ағдарилди

2 февраль куни тахминан 12:00ларда Тошкент вилояти Бекобод шаҳри Меъмор кўчасида жойлашган айланма ҳаракатланиш жойи бўйлаб ҳаракатланаётган 50 ёшли Ж.М. бошқарувидаги ичида 20 нафар йўловчилари бўлган Isuzu автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ўзбекистон ИИВ Тергов департаментининг хабар қилишича , а втобусдаги техник носозлик, яъни олд ғилдиракнинг тормозланиб қолиши сабабли ўнг томонга ёнбошлаб қолган. Машина «Бекобод шаҳар АТС»га қарашли бўлган. ЙТҲ натижасида 4 нафар йўловчи жароҳат олган, улардан 3 нафари тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига, 1 нафари эса Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига юборилган, дея аниқлик киритди ИИВ матбуот хизмати. Қурбонлар йўқ. Автобус Бекобод шаҳар марказий бозоридан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги ГЭС томонга ҳаракатланаётган бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуриаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Место для вашей рекламы