O‘zbekiston
yangiliklari

Байроқни кўтариб олиб, «есть» қиламиз, деган даврлар ўтиб кетди — Шавкат Мирзиёев

Байроқни кўтариб олиб, «есть» қиламиз, деган даврлар ўтиб кетди — Шавкат Мирзиёев
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
57
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишидаги нутқида бугунги кун депутатлари доимий изланишда бўлиши лозимлигини таъкидлади. Давлат раҳбари Акмал Саидовни янги лавозим (спикер Нурдинжон Исмоиловнинг биринчи ўринбосари — таҳр.) билан қутлаб, мулоҳазасини билдирди. «У миллатни севади. Бу инсон учун кичик иш йўқ. Инсон ҳуқуқлари бўйича жонбозлик кўрсатди, тинмай илм олади, изланади… Спикернинг биринчи ўринбосари партивийликдан ҳоли равишда умумдавлат манфаатига мос келадиган таклиф ва ғояларни илгари суриши лозим. Аввалгидай, байроқни кўтариб олиб, „есть“ қиламиз, деган даврлар ўтиб кетди», — дея таъкидлади президент. "Газета.uz"да реклама Давлат раҳбари депутатлар доимо ўрганишда бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. «Тайёр депутат, тайёр ҳоким туғилмаган. Ўрганинглар, лозим бўлса, ташкилий масалада ёрдам берай. Кўзи ёнган, тилни билган, халқаро шартномаларда кучли бўлган депутатлар пайдо бўлибди, дейишса, менга куч-қувват бўласиз», — деди президент. «Депутатлик одамдаан катта интеллектуал меҳнат, тинимсиз изланишни талаб этади. Ўзим ҳам депутат бўлиб, унинг шараф иш фаолият эканини ҳис этганман. Сизлар қанчалик тарихий пайтда халқ уйига келганингизни билмайсиз, буни сезинг. Ўз имзо ва ҳаракатингиз билан намуна, ўрнак бўлинг», — таъкидлади давлат раҳбари.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив