Баскетболчи Кобе Брайант вертолёт қулаши оқибатида вафот этди

Миллий баскетбол ассоциациясининг беш карра чемпиони, икки карра Олимпия чемпиони, америкалик Кобе Брайант АҚШда вертолёт қулаши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда якшанба куни TMZ маълум қилди . 41 ёшли спортчининг шахсий вертолёти Калифорниянинг Калабасас шаҳри яқинида қулаган. Брайан билан жами беш киши ҳалок бўлди. Кейинчалик унинг ўлими ҳақидаги маълумот шаҳар ҳокимияти томонидан тасдиқланди. Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида Брайантнинг рафиқаси Ванесса йўқ. Унинг тўрт фарзанди қолди. "Газета.uz"да реклама Брайант баскетболчилик фаолиятини 2016 йилда якунлаган. 1996 йилдан 2016 йилгача у «Лос-Анджелес Лейкерс» баскетбол клубида ўйнаган. Кобе «Лос-Анджелес Лейкерс» таркибида беш маротаба МБА чемпиони бўлди, 2008 йилда у МБАнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси, 2009 ва 2010 йилларда — МБА финалидаги энг қимматбаҳо ўйинчи деб тан олинди, АҚШ терма жамоаси таркибида Брайант икки маротаба (2008, 2012) Олимпия ўйинларида ғолиб бўлди. У МБА тарихидаги энг самарали спортчилар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллайди (33643 балл), 18 марта МБА Юлдузлари ўйинларида қатнашган.

Место для вашей рекламы