Барча йирик корхоналар мажбурий аудитдан ўтади

Ўзбекистондаги йирик корхоналар ҳар йили аудит текширувидан ўтиши мажбурий этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда 22 январь куни президент томонидан имзоланган қонунда баён этилган, деб ёзади Spot. Ҳужжатга кўра, 24 мартдан йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши учун ушбу битим шартларининг ташқи аудиторлик компанияси томонидан ўрганилган хулосаси зарур бўлади. Аудиторлик компания эса битимда кўрсатилган мулкнинг баҳоловчи ташкилот белгилаган бозор қийматини ҳисобга олиши шарт. Шунингдек, ушбу тартиб компаниянинг аффилланган шахс билан битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишида ҳам қўлланилиши шарт. "Газета.uz"да реклама Жами активларининг баланс қиймати 100 минг базавий бирликдан, яъни 22,3 млрд сўмдан ортиқ бўлган масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳар йилги мажбурий аудит текширувидан ўтказилади. Айни пайтда ҳар йилги мажбурий аудит текшируви акционерлик жамияти, банк ва турли кредит ташкилотлари, суғурта компаниялари, давлат улушига эга корхоналар, давлат унитар корхоналари ва бошқалар учун татбиқ этилади. Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, акциядорлик жамиятлари активларининг баланс қиймати асосида паст нархларда баҳоланиб сотилиб кетиши ва бундан акциядорлар зарар кўриши ҳолатлари амалда кўплаб кузатилган. «Бундай ҳолатлар миноритар акциядорларнинг қонуний манфаатларига зид бўлиб, инвестиция муҳити ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузига салбий таъсир кўрсатган. Қонуннинг қабул қилиниши акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштиришга, хусусан, корпоратив бошқарув соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва ҳозирги замон талабларига жавоб бермайдиган нормаларни янгилаш орқали миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади», — дейилади хабарда. Шунингдек, агентлик ушбу ўзгартириш орқали Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing Business-2021 халқаро рейтингининг «Миноритар инвесторлар ҳимояси» индикаторида ўз ўрнини яхшилаб олишидан умидвор. Аввалроқ, KPMG компаниясининг Ўзбекистонга қайтиши, аудит оламида машҳур бўлган «катта тўртлик»нинг барчаси мамлакатда иш олиб бориши ҳақида хабар берилганди.

Место для вашей рекламы