Барча темирйўл ва авиа қатновлар бекор қилинди

24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси барча республика ичидаги авиақатновларини номаълум муддатга бекор қилиши ҳақида хабар берди. Авиакомпания қатновлар қайта тиклангандан кейин авиачипталарни исталган санага қайта брон қилиш мумкинлигини маълум қилган. Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, компания экипажи ноқулай эпидемиологик ҳолатдаги давлатлардан қайтганидан сўнг карантинда бўлиши сабабли, мамлакат фуқароларини қайтариш бўйича ташкил этиладиган чартер рейслар 3 кунга қолдирилган. Олдинроқ ушбу санадан бошлаб Тошкент шаҳрига барча транспорт воситаларининг (авиа, темир йўл ва автомобиль) кириши ва чиқиши тақиқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, харид қилинган чипталар қайтариб олинади ва чипта пуллари хеч қандай фоиз ушланмасдан қайтариб берилади. Электрон чипталар компания сайти орқали қайтарилади.

Место для вашей рекламы