Банк тизимида ипотека таътили жорий этилади

Ўзбекистонда қарздорлар ипотека кредитлари бўйича тўловларни кечиктириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг муҳокама учун эълон қилинган фармони лойиҳасида кўзда тутилган. Марказий банк ва Молия вазирлигига икки ой муддатда қонун ҳужжатларига фуқароларга ипотека кредитларини тўлашни кечиктириш имконини берувчи «ипотека кредити бўйича каникул«ни мажбурий тартибда банк тизимига жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритиш топширилди. Фармон лойиҳасида қайд этилишича, ипотека таътиллари фавқулодда ҳолатлар юзага келганлиги, шу жумладан иш жойи ва меҳнат лаёқатини йўқотганлиги муносабати билан тақдим этилади. Ипотека таътиллари, бу — қарз олувчи ўз хоҳишига кўра ойлик тўловларни амалга оширмаслиги ёки ҳажмини камайтириши мумкин бўлган давр. Масалан, Россияда 2019 йил июль ойидан бошлаб қарз олувчилар кредит тўловларини олти ойгача қисқартириш ёки тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга бўлди. Бу вақт давомида банклар томонидан квартирани олиб қўйиши ёки кредит тарихига зарар етказиши мумкин бўлмайди. "Газета.uz"да реклама Таъкидлаш керакки, 2019 йилда Ўзбекистондаги банклар 67,2 минг нафар жисмоний шахсга 7,9 трлн сўм миқдорида ипотека кредитларини ажратди, бу 2018 йилга нисбатан (3,2 трлн сўм) 66,6 фоизга кўпдир.

Место для вашей рекламы