Баҳорнинг илк кунлари об-ҳаво илиқ, бироқ беқарор бўлади

Бу йилги баҳор қуёшли ва жуда илиқ ҳаво билан бошланади, дея хабар қилди Ўзгидромет. 1−2 март кунлари кундузги ҳарорат 20−23 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8−10 даражага юқори. 3 мартда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ ҳаво сақланиб туради. 4−5 мартда салқин ва нам ҳаво оқимининг кириши билан ҳарорат фони пасаяди. Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Бироқ баҳор ойининг биринчи ўн кунлигида об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари кутилмаяпти. Синоптиклар март ойининг жуда инжиқ ой эканини қайд этиб ўтди. Бу ойга ҳаво оқими йўналишларининг тез-тез ўзгариб туриши хосдир. Хорижий жанубдан жадал кирадиган жуда илиқ ҳаво оқими Волгабўйи, баъзида Урал ва камдан-кам ҳолда Ғарбий Сибирдан кирадиган совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Шунинг учун иссиқ ҳаволи давр совуқ ҳароратли давр билан алмашиб туради. "Газета.uz"да реклама Ҳаво оқимлари алмашинуви нам билан биргаликда келса, об-ҳаво нобарқаор бўлиб, ёғингарчилик кузатилади. Ўзбекистонда март ойи йилнинг ҳам ёғинлар миқдори, ҳам ёғингарчиликли кунлар сони бўйича энг кўп ёғингарчилик кузатиладиган давридир. Ўртача ҳисоблаганда, агар шимолий ҳудудлар ва чўл зонасини ҳисобга олинмаса, мартда 10 кундан 15 кунгача ёғингарчиликли кунлар бўлади. Мартда ёғаётган ёмғирнинг қорга айланиши ва ҳароратнинг манфий кўрсаткичларгача тушиб кетиш ҳолатлари ҳам такрорланиб туради. Ана шундай нохуш об-ҳаво «сюрприз"ларидан бири 2015 йил март ойида қайд этилган. Узоқ муддатли илиқ об-ҳаводан кейин, мевали дарахтлар гуллагандан сўнг, март ойининг охирида республиканинг айрим минтақаларида қор ёғиб, совуқ урган эди. Умуман, баҳор фаслининг қандай бўлиши тўғрисида айтиш мушкул. Апрелда одатда атмосферанинг нобарқарор ҳолати сақланиб туради. Ёмғирлар кўп ёғади, бироқ улар қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади, баъзан дўл ёғиб, шамол кучаяди ва шиддат билан эсади, дейилади хабарда. Майда март ва апрелга қараганда ёғингарчилик кам бўлади, улар одатда ҳудуд бўйича, ҳатто бир шаҳар чегарасида ҳам нотекис тақсимланади, лекин жуда кучли ҳам бўлиши мумкин. Тоғолди ҳудудларда кучли жала вайрон қилувчи сел оқимларини юзага келтириши мумкин.

Место для вашей рекламы