Бўстонлиқда фақат туман аҳолисига ҳаракатланишга рухсат этилади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди ва дам олиш масканларида дезинфекциялаш ишлари бошланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берган. Шу муносабат билан, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ барча фуқаролардан, махсус профилактик тадбирлар тугагунига қадар, Бўстонлиқ туманига бормасликларини сўраган. Бўстонлиқ тумани ҳудудида ҳаракатланишга фақатгина шу жойда рўйхатда турувчи маҳаллий аҳолига рухсат этилади.

Место для вашей рекламы