«Бўрижар» каналида аёл кишининг жасади топилди

Бугун, 13 февраль куни соат 7.40 да Чилонзор тумани «Бўрижар» каналида тахминан 45−50 ёшли номаълум аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди. Жасаднинг танасида зўравонлик излари йўқ. Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва прокуратура раҳбарлари етиб келди.

Место для вашей рекламы