Айрим маҳсулотлар учун божхона божи ва акциз солиғи бекор қилинди

2020 йилнинг 31 декабрга қадар рўйхат бўйича мамлакатга товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди. Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида бу ҳақда сўз боради. Ноль ставкали божхона божи ва акциз солиқлари қуйидаги маҳсулотлар учун белгиланди:балиқбуғдой уни ёки буғдой-жавдар унигуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган бошоқли донлар;бутун, оқланган, ёрма кўринишда ёки янчилган бошоқли дон муртаги;шакарКунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари;Сабзавотлар: пиёз ва унинг турлари, сабзи, шолғом, ширин лавлаги, эчкисоқол, селдерей илдизи, редиска ва бошқа шунга ўхшаш истеъмол қилинадиган илдизмевалар; бодрингларпарранда тухумларисариёғ,дуккакли сабзавотларспагетти, макаронлар, угра, лазанья, клецки, равиоли, каннелони макарон маҳсулотлари; кускусшамлар, гугуртларқоғозлар, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан матодастрўмолчалар, косметик салфеткалар, сочиқлар, дастурхонлар, салфеткалар, чойшаблар ва шунга ўхшаш буюмлар, қоғоз массаси, қоғоз, целлюлоза момиғи ёки целлюлоза толасидан кийим-кечак ва унга тегишли буюмларТиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринарияда қўллаш учун мўлжалланган қопланган пахта, дока, бинт ва шунга ўхшаш буюмлар (масалан, боғлаш материаллари, лейкопластирлар, припаркалар);Совун; совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар; суюқлик ёки крем кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан, ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари;Озон, кислород ва аэрозол терапияси учун сунъий нафас олиш ёки бошқа терапевтик нафас олдириш аппаратлари;Турли материаллардан тайёрланган аёлларнинг гигиеник прокладкалари ва тампонлари, болалар йўргаклари ва тагликлари ҳамда шунга ўхшаш буюмлар. 2020 йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолинади. "Газета.uz"да реклама

Место для вашей рекламы