O‘zbekiston
yangiliklari

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус стикерлар бериш вақтинча тўхтатилди

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус стикерлар бериш вақтинча тўхтатилди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
110
0

4 апрель соат 18:00дан бошлаб автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар олиш бўйича аризалар қабули вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди. Аризаларни қабул қилиш 6 апрель 18:00 дан бошланади. Маълумот берилишича, 4 апрель соат 17:00 ҳолатига марказларга 165 619 та ариза келиб тушган, улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилган, 81 241 таси рад этилган, 10 004 — ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинган. Ҳозирги вақтда 60 832 аризани кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда. Агентлик рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив