Автокредит таклиф қилаётган банклар хатарларни англаб етгани йўқ — МБ раҳбари

Автомобиль сотиб олиш учун кредитларни фаол равишда ажратаётган банклар келгусидаги хатарларни англаётганлари йўқ. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди. Аввал хабар қилинганидек, январь ойида миллий валютадаги кредитларнинг банк фоиз ставкалари 25,8 фоизгача ўсган эди. Марказий банк буни умумий кредитлар ҳажмида қимматбаҳо автокредитлар улушининг ўсиши билан изоҳлади. Ўтган йили ўртача ставка 25027 фоиз атрофидани ташкил этган бўлса, январда 28−32 атрофида бўлди. «Газета.uz»нинг аҳолининг автокредитларга қизиқиши ошгани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Мамаризо Нурмуратов МБ бозорни барқарорлаштириш учун макро миқёсда мажбурий чораларни кучайтиришини маълум қилди. "Газета.uz"да реклама «Биз бу ерда ҳеч қандай чекловларни жорий этмаймиз. Биз фақатгина келгусида банкларга автокредитлар ажратишга бўлган хоҳишларини автомат равишда пасайтиришга имкон берадиган макро миқёсдаги мажбурий назоратни кучайтирамиз. Автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банкларнинг ўзлари ҳозирча келгусида қандай хатарлар бўлишини англаётганлари йўқ», — деди Мамаризо Нурмуратов. «Автокредитлар — жуда рискли кредитлардан ҳисобланади, чунки кредит ҳисобига сотиб олинган автомобилнинг ўзи гаровга қўйилади. Унинг қиймати фойдаланилгани сари кундан-кунга камайиб бораверади. Бизнинг макро миқёсли мажбурий чораларимиз ушбу бозорни муайян даражада барқарорлаштиришимизга имкон яратади», — деди Марказий банк раҳбари.

Место для вашей рекламы