O‘zbekiston
yangiliklari

Австралиядаги ёнғинлар табиий офат миқёсига етди

Австралиядаги ёнғинлар табиий офат миқёсига етди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
63
0

Австралия ҳукумати ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери мамлакатни ўрмон ёнғинларидан қутқариш учун тахминан 1,4 миллиард доллар ажратмоқчи. Қайта тикланиш икки йил ичида амалга оширилиши керак, дея хабар бермоқда «РБК» Reuters агентлигига таяниб. Австралиянинг жануби-шарқий соҳилини қамраб олган ёнғинда 24 киши ҳалок бўлди, маҳаллий ҳайвонот дунёсига сезиларли зарар етди. BBC рус хизматининг айрим экспертларнинг фикрига таяниб маълум қилишича, ёнғинда 480 миллионга яқин ҳайвонлар нобуд бўлди. Шиддатли ёнғинлар шунчалик катта миқёсдаки, сунъий йўлдош расмларида нафақат ёнғин, балки ундан кўтарилган ва Янги Зеландияга қадар бўлган ҳудудни қамраб олган тутунни ҳам акс эттирмоқда. Манба: himawari8.nict.go.jp "Газета.uz"да реклама Ёнғинларни ўчириш учун ҳукумат 3000 га яқин аскарни жалб қилди. Умуман олганда, жануби-шарқий Янги Жанубий Уэльс ва Виктория штатларида 200 дан ортиқ ёнғин авж олган бўлиб, улар бир неча шаҳарларга таҳдид солмоқда. Янги Жанубий Уэльс штати маъмурияти жума кунидан бери фавқулодда ҳолат эълон қилди ва одамларни мажбурий эвакуация қилишни буюрди. Вазият юқори ҳаво ҳарорати ва кучли шамол туфайли янада оғирлашмоқда. Прогнозларга кўра, шанба куни ҳаво ҳарорати жанубий қирғоқ бўйлаб 40 даражадан юқори кўтарилади, бу эса янги ёнғин ўчоқларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив