Қашқадарёдаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида Spark ва «ЗИЛ-130» тўқнашуви натижасида уч киши ҳалок бўлди, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати. Ҳодиса 4 апрель куни 00:50 да 4 П-96 автойўлининг 3-километрида «Сариқ» қишлоғи ҳудудида содир бўлди. 28 ёшли Spark ҳайдовчиси Ф. Ш. автомобиль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва «ЗИЛ-150» билан тўқнашган. Зарба натижасида енгил автомобилда ёнғин чиққан. Spark ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчилари — 27 ёшли Б. Д. ва 26 ёшли А. М. ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди. Туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) бўйича жиноий иш қўзғатди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Место для вашей рекламы