Қашқадарёда чинор кесган фермер катта миқдорда жаримага тортилди

Қашқардаё вилоятининг Қарши туманидаги «Тошқул бобо» фермер хўжалиги раиси Б.У. жорий йил февраль ойида майдон четига иҳота сифатида экилган кўп йиллик 4 туп чинорни ҳеч қандай рухсатсиз кесиб ташлагани аниқланди, дея хабар берди Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати. Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан фермер хўжалиги раиси Б.Уга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ноқонуний кесилган кўп йиллик чинор дарахтлари зарари 100 млн 350 минг сўмни ташкил этганлиги боис МЖтКнинг 245-моддаси 3-қисмига асосан тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Қарши туман Маъмурий судига юборилди. Суд томонидан ушбу ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиб, фермер хўжалиги раиси Б.Уга нисбатан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 100 млн 350 минг сўмлик зарарни фуқаролик тартибида кўриб чиқиш юзасидан суд қарори расмийлаштирилди.

Место для вашей рекламы