Қарийб 50 минг киши 1 апрелдан Ўзбекистон фуқаролигини олади

1 апрелдан бошлаб1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён доимий истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги автоматик тарзда бериш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг 2020 йилги давлат дастури тўғрисидаги фармони лойиҳасида кўзда тутилган . «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририда ушбу тартибни жорий этиш кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган 50 мингга яқин шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги автоматик тарзда берилиши даркорлигини президент Шавкат Мирзиёев ўзининг парламентга мурожаатида таъкидлаб ўтган эди.

Место для вашей рекламы