Ҳар бир вилоятда учтадан карантин базалари ташкил этилади

Бир ҳафта давомида Тошкентда ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида карантин вақтида фуқароларни 14 кунга жойлаштириш учун учтадан (Қорақалпоғистонда — 4та) карантин базалари ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 23 мартдаги «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида вилоятлар ҳокимликларига ушбу топшириқ берилган. Базалар Касаба уюшмалари Федерацияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига қарашли санаторий ва бошқа соғломлаштириш масканларида ҳамда давлат тасарруфидаги дам олиш ва соғломлаштириш масканлари, меҳмонхоналари негизида ташкил этилади. "Газета.uz"да реклама Бундан ташқари, қисқа муддатда карантинда сақланаётган шахсларни бир-биридан ажратган ҳолда улар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг максимал олдини олиш имконини берувчи махсус карантин объектлари қурилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигига 10 кун муддатда мамлакатда коронавирус тарқаиши даражасини таҳлил қилиб, ССВ билан келишув асосида хусусий тиббиёт муассасаларида коронавирусга чалинганларга тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Место для вашей рекламы