Апрель ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет март ойи учун об-ҳаво якунларини ҳамда апрель ойида кутилаётган ўзгаришлар тафсилотини эълон қилди . Ойнинг биринчи ўн кунлиги ўртасида совуқ ҳаво тўлқини кузатилди, ҳарорат кечаси 0−3 даража совуқ, кундузи 3−8 даража илиққача пасайди. Иккинчи ўн кунлигидан бошлаб ҳарорат тез кўтарилди ва айрим кунларда ҳатто 23−28 даражагача етиб, кўпроқ мартга қараганда апрель ойи охирини эслатди. Мартнинг биринчи ярмида ёмғирлар жуда кам кузатилди ва кучсиз ёғди. Мартнинг иккинчи ярмида ёмғирлар кўпроқ ёғиб, айрим кунларда анча кучли бўлди. Масалан, Тошкентда 21 мартда сутка давомида ёққан ёмғир 20 мм ни, яъни бир ойлик ёғинлар миқдорининг деярли учдан бирини ташкил қилди. "Газета.uz"да реклама Умуман олганда март ойи меъёрга нисбатан 1−3 даражага илиқроқ, ёғинлар миқдори эса республикамиз ҳудудининг катта қисмида ўртача кўп йиллик қийматлардан камроқ бўлди, дейилади хабарда. Апрелдаги ёмғирлар асосан локал характерга эга бўлади. Шундай, 3 апрелда фақат республика шимоли — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда. 4 апрелда жануби-ғарбий ҳудудлар — Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, 5 ва 6 апрелда эса шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсидан ташқари республиканинг қолган ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади. Шу даврда ҳарорат 17−22 даража илиқ атрофида, айрим кунларда 23−25 даражагача илиқ бўлади. Кейинчалик, қисқа танаффусдан кейин Ўзбекистонда яна ёмғирли давр бўлиши кутилмоқда. Ундан сўнг апрелнинг охиригача қуруқ ва илиқ даврлар об-ҳаво нобарқарор бўладиган ёмғирли давр билан алмашиб туради. Ёмғирлар асосан қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади ва шиддатли шамол эсади. Кундузги ҳарорат 25−25 даражадан 25−30 даража иссиққача ўзгариб туради, апрель ойининг охирги ўн кунлигида 30−33 даражагача кўтарилади. Айрим кунларда ёмғир ёғаётганда ҳароратнинг 13−18 даражагача пасайиш эҳтимоли йўқ эмас. Умуман, апрель ҳарорат режими бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин, айрим жойларда одатдагидан 1−2 даража илиқ ва ўртача нам бўлади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда апрель ойи йилнинг энг ёғинли ойларидан бири ҳисобланади. Одатда, апрелга қараганда фақат март ойи ёғинлар бўйича устун туради. Ўтган 2019 йил апрель ойи эса энг ёғинли, мамлакатимизнинг айрим минтақаларида эса Ўзбекистондаги бутун метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг ёғинли деб қайд этилган.

Место для вашей рекламы