Андижондаги бозорда 350 дан ортиқ пичоқнинг учи тўмтоқлаштирилди

Андижон шаҳридаги «Жахон буюм бозори» худудида очиқ муомалада бўлган ва тиғли предметларни тўмтоқ ҳолда фойдаланиш мумкин бўлган 350 дан ортиқ пичоқларнинг учлари тўмтоқ ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати вилояти ИИБ ахборот хизматига таяниб хабар қилди. Бу каби чоралар Андижон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида тиғли предметлар ёрдамида содир этилиши мумкин бўлган оғир турдаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда. Худди шу каби профилактик тушунтирув ишлари шаҳарнинг «Эски шаҳар деҳқон бозори» ҳудудида ҳам ўтказилиб, ўткир тиғли жисмлар тўмтоқ ҳолатга келтириляпти. Бундан ташқари, ўтказилаётган «Тун» тадбирлари давомида бемақсад юрган шахсларнинг ёнидан 18 та тиғли предметлар олинди. Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Тошкентда ҳам ИИО ходимлари талабларига бўйсунмаган ва ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган шахсларни текшириш пайтида улардан 39 та пичоқ олиб қўйилган эди.

Место для вашей рекламы