Андижонда поезд ўсмир қизни уриб юборди

Андижон вилоятининг Избоскан туманида юк поезди 2003 йилда туғилган қизни уриб юборди унинг аҳволи ўта оғир даражада, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати. Ҳодиса 11 февраль куни 9:57 да содир бўлди. Поезд «Андижон-Қўқон» йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» темир йўлларда юқори даражада эҳтиёткорлик чораларини кўриш ва йўлларда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Место для вашей рекламы