Андижонда газ қуйиш шохобчасида Nexia портлади

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 25 февраль куни тахминан 10:10 да газ қуйиш шохобчасида турган Nexia портлади, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати. 32 ёшли Ш. О. бошқарувидаги автомобиль «Холис Тафаккур» автомобилларга сиқилган метан газ қуйиш шохобчасида турган вақтда портлаб кетган. Жиддий тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Место для вашей рекламы