O‘zbekiston
yangiliklari

Қамчиқ довонида транспортлар ҳаракати тўхтатилди

Қамчиқ довонида транспортлар ҳаракати тўхтатилди
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
104
0

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди. Фақатгина Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади. «Фуқаролардан ушбу чекловларни тўғри қабул қилишларини, олиб борилаётган тадбирлар ва белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш орқали хавфли вируснинг республикамизда тарқалишини олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз!» — дейилади хабарида.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив