Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга 20 млн доллар ажратди

Зангиота туманида вирус билан касалланган беморларни даволашга ихтисослашган 10 минг ўринли махсус шифохона қурилиши давом этмоқда. Меценат Алишер Усмонов «Ўзбекистон Меҳр-шафкат ва саломатлик» жамғармасига 20 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам ажратган. Бу маблағ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зангиота туманида қурилаётган шифохонани энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун тақдим этилган. 10 минг ўринли ихтисослаштирилган шифохонани бир ой ичида фойдаланишга топшириш кутилмоқда. Репортажда таъкидланганидек, қурилиш ишлари тўлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. "Газета.uz"да реклама Касалхона 68 гектар майдонни қамраб олади, шундан 44 гектари қурилишлар, қолган қисми ободонлаштириш учун ажратилган. Шифокорлар ва операцион бўлимлар учун алоҳида хоналар бўлади ва туғуруқ мажмуасини яратиш режалаштирилган. Қурилиш ишларига икки мингдан ортиқ ишчилар ва 600дан ортиқ техника воситалари жалб қилинган. Улар 2 сменада ишлашмоқда. Қурилиш ишларининг биринчи босқичи 20 апрелгача тугатилиши кутилмоқда.

Место для вашей рекламы