Алишер Мирзаев «Капиталбанк» раҳбари бўлди

Алишер Анзарович Мирзаев Капиталбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди банк матбуот хизмати «Газета.uz»га. 27 январда акционерларнинг навбатдан ташқари йиғилишида бу ҳақдаги қарор қабул қилинди. У ўтган йилнинг декабрь ойи охирида мазкур лавозимни тарк этган Олег Ким ўрнини эгаллади. Алишер Мирзаев (1969 йилда туғилган) — Тошкент архитектура ва қурилиш институтини (1993) ва Тошкент молия институтини (2000) тамомлаган. 1993 йилдан 2018 йилгача у «Ипак Йўли» банкида турли лавозимларда, шу жумладан раис вазифасини бажарувчи сифатида ҳам ишлаган. 2018 йилда у Hamkorbank раисининг банкни ривожлантириш бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади. 2020 йил 17 январдан бошлаб эса «Капиталбанк» раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Место для вашей рекламы