O‘zbekiston
yangiliklari

«Ҳали кўп ректорларни ишдан бўшатамиз» — Шавкат Мирзиёев

«Ҳали кўп ректорларни ишдан бўшатамиз» — Шавкат Мирзиёев
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
57
0

Ўзбекистондаги бир қатор олий таълим муассасалари ректорлари истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда 31 январь куни президент Шавкат Мирзиёев олимлар, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари ходимларнинг ярмидан кўпи аттестациядан ўта олмаган Тошкент давлат иқтисодиёт университетида (ТДИУ) вазият оғир аҳволда эканини қайд этди. Ўтган йил охирида университетнинг аввалги ректори Баҳодир Ходиев ишдан бўшатилган эди. «Олий ўқув юртлари раҳбарларига сўз беришга вақтим етмади. Мен сизлардан жуда норозиман. Кеча „Нархоз“ (ТДИУ — аҳр.) ходимларининг 60−65 фоизи аттестациядан ўтмагани ҳақида айтгандим, яъни улар „2“ баҳо олишган. 20 йил давомида виждонсиз, билимсиз ва маълумотга эга бўлмаган одамлар болаларга таълим беришди. Бу болалар нима бўлади? Улар қаерга боришади? Улар қаерда ишлайди? Улар йирик банкларда ишлаш имкониятига эга бўладиларми? Йўқ», — деди давлат раҳбари. Президентнинг фикрича, банк соҳаси мутахассислари малакасининг пастлиги Тошкент молия институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетида илмий салоҳият етишмаслиги билан боғлиқ. "Газета.uz"да реклама Шавкат Мирзиёев ректорлар ва бошқа ОТМлар ходимларининг қамоққа олиниши коррупция тизимини бутунлай йўқ қилишга ёрдам бермаслигини таъкидлади. «Муҳитни ўзгартиришимиз керак, талабалар буни (коррупция — таҳр.) сезмасликлари керак. Педагоглар рақобатбардош ёш талабаларга таълим бера олмаслигидан уялишлари керак. Ҳар бир университет раҳбари хулоса чиқариши керак», — деди у. «Биз улар билан учрашишга тайёргарлик кўрамиз. Яқин кунларда биз яна кўплаб ректорларни ишдан бўшатамиз. Столимда турган маълумотларга кўра, бу ректорлар билим даражаси, маълумот даражаси, ватанпарварлиги ва юклатилган вазифалари [мос келмаслиги] сабабли ҳатто университет қоровули бўлишга ҳам лойиқ эмас», — дея қўшимча қилди у. Ноябрь ойида президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев коррупцияга қарши кураш бўйича ректорлар билан учрашувда ўз ваколатларини суиистеъмол қилган раҳбарлар жазоланишини айтган эди. Агар вазият ўзгармаса, ректорларни ишдан бўшатиш давом этади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив