Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот таъсис этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишни қўллаб-қувватлашни кўзда тутган президент қарори лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинди. Қарор лойиҳасига кўра, математика соҳасида амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимларни тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон президентининг Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофотини таъсис этилади. Мукофот билан Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари тақдирланиши мумкин бўлади. Мукофот билан тақдирлаш бўйича ҳаражатлар бир марталик тўлов шаклида 100 минг АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Мукофот Ўзбекистон президенти томонидан ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика фан ва технологиялар кенгашининг тақдимномасига кўра берилади. Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 31 мартгача давом этади.

Место для вашей рекламы