Актриса Ойбарчин Бакирова оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова бугун,20 март куни 70 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбеккино агентлиги матбуот хизмати хабар қилди. Ойбарчин Бакирова 1950 йил 27 июнь санасида Aндижонда марҳум актёр Ўзбекистон халқ артисти Aббос Бакиров оиласида дунёга келган. Ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган. Aктриса ўз фаолиятини 1971 йилда «Ўзбекфильм» киностудиясида бошлаган. У «Тангалик болалар», «Aрмон», «Ўйин» ва «Фарзандим» каби ўнлаб филмларда турли образларни яратган. Ойбарчин Бакирова томошабинларга нафақат киноактриса балки дубляж соҳасидаги фаолияти орқали ҳам жуда яхши таниш. У бугунгача юздан ошиқ кино ва мультфильм қаҳрамонларига овоз берган. Ойбарчин Бакирова ўз фаолияти орқали 2000 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» унвони билан тақдирланган.

Место для вашей рекламы