Ҳафта аввалида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Душанба куни кечга бориб Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан Ўзбекистонда об-ҳаво шароитлари ўзгаради, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати. Булутлар кўпайиб, тунда мамлакатнинг шимолий туманларидан ташқари қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Бундай шароит эртага кун бўйи давом этади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 0−5 даража илиқ, кундузи 3−8 даража илиқ бўлади. Иш ҳафтасининг ўртасида совуқ ҳаво оқимининг таъсири айниқса кечаси ҳали сезилиб туради, тунги ҳарорат 1−3 даража совуққача пасаяди, кундузи қуёш пайшанбага келиб ҳароратни 10−15 даражагача илитади. "Газета.uz"да реклама Иш ҳафтасининг охирида об-ҳаво яна айнашни бошлайди. Жума куни мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёғингарчилик бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тунги ҳарорат 0−5 даража илиққача кўтарилади, кундузи 10−15 даража атрофида бўлади, бундай ҳарорат ойнинг шу даври учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан бир оз юқори.

Место для вашей рекламы