Афғонистон, Эрон ва Италия билан ҳаво қатнови тўхтатилди

Ўзбекистон транспорт вазирлиги 1 мартдан бошлаб Афғонистон, Эрон ва Италия билан авиарейсларнинг вақтинча тўхтатилиши тўғрисида ушбу давлатлар авиация маъмурлари ва компанияларини хабардор қилди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича , бундай қарор коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Ўзбекистон томони коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан ушбу мамлакатлар авиакомпанияларининг мавжуд слотларини қайта тиклаш кафолатларини тасдиқлади. Ўзбекистон фуқароларига коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашуви кузатилаётган Афғонистон, Эрон ва Италия ва бошқа мамлакатларга вазият яхшиланмагунча саёҳат қилмаслик тавсия этилади. "Газета.uz"да реклама Хорижда бўлган, шу жумладан коронавирус билан касалланганлар аниқланган давлатлардаги фуқаролар, зарурат туғилган тақдирда, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 март куни Жанубий Корея билан ҳаво қатновида чеклов чоралари жорий қилингани ҳақида хабар берилган эди. Рейслар сони ҳафтасига биттага қисқартирилди. Бундан ташқари, Токио ва Римга, шунингдек, Жидда ва Мадинага (Саудия Арабистони) парвозлар тўхтатилди. Февраль ойининг бошидан Хитойга парвозлар тўхтатилди.

Место для вашей рекламы