Адиб Исажон Султон вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

Исажон Султонов Инновацион ривожланиш вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати. Исажон Султон Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1996), «Боқий дарбадар», «Озод», «Генетик», «Билга Хоқон» романлари, «Муножот», «Онаизорим», «Робия Балҳий» каби қиссалар ва турли мавзудаги ҳикоялар муаллифи. У 2014 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» сифатида эътироф этилган. Айни пайтда Исажон Султон Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси аъзоси ҳисобланади. "Газета.uz"да реклама Бунга қадар филолог ва блогер Шаҳноза Соатованинг адлия вазири маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Маълумот учун: давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:вазирликда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади;маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради;ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этади;давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритади.

Место для вашей рекламы