O‘zbekiston
yangiliklari

Абитуриентларга эндиликда 6 тагача олий таълим муассасасини танлаш имкони берилади

Абитуриентларга эндиликда 6 тагача олий таълим муассасасини танлаш имкони берилади
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
64
0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши биносида Ёшлар пресс-клубининг навбатдаги сессияси доирасида таълим соҳасида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги асосий вазифалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Маърифат» газетаси сайтида хабар берилди . Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси, Давлат тест маркази ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари иштирок етди. — Ўтган йилда тест топшириқларининг мазмуни ва тузилиши такомиллаштирилди, — дейди Давлат тест маркази директори Мажид Каримов. — Aбитуриентла Давлат тест марказининг расмий сайти орқали рўйхатдан ўтиши синовдан ўтказилди, уларга 3 та таълим йўналишини танлаш имкони берилди. Қолаверса, абитуриентлар тест натижасини эртаси куни билиши, балларни онлайн мониторинг қилиши мумкин. Тест жавоблар варақаси соддалаштирилди. Ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун алоҳида кунлар белгиланиб, уларга кўмак гуруҳи ташкил етилди. Aбитуриентларга қулайлик яратиш учун айрим ҳужжатлар соддалаштирилди. Тест жараёнлари шаффоф, адолатли ва ошкора ўтиши таъминланди. Турли фанлардан ўтган ўқув йилидаги тест саволлари тўпламлари чиқарилди. "Газета.uz"да реклама 2020 йилдаги вазифалар: Тест материаллари сифатини ва бу бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш режалаштирилмоқда. Йил давомида ишлаш учун бино керак. Янги йилда 8 та вилоятда минг ўринли замонавий бинолар қуриш белгиланган. Тирбандликни бартараф этиш мақсадида рўйхатга олишни электрон тарзда ташкил етиш мўлжалланмоқда. ХТВ билан биргаликда ОТМга кириш истагидаги битирувчиларни тест синовидан ўтказиб, ўқувчиларнинг битирув имтиҳони баллари асосида танловда иштирок этишини таъминланади. Энди абитуриентларга 5 ёки 6 тагача олий таълим муассасаси (таълим йўналиши)ни танлаш имкони берилади. Шунингдек, чет тилларидаги каби (IELTS, CEFR) бошқа умумтаълим фанларидан ҳам сертификатлар бериш босқичма-босқич жорий этилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив