Абдулла Арипов коронавирус бўйича йиғилиш ўтказди

28 январь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов янги коронавирус инфекцияси мавзусида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 29 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат раҳбари касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берган. «Ҳар бир идора ва ташкилотга, шу жумладан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Чегара қўшинларига, кўрсатмалар берилди. Аввало, коронавируснинг кириб келишига йўл қўймаслик учун чегарадаги санитария-карантин пунктлари фаолиятини назорат қилишимиз керак. Бу аллақачон қилинган. Ҳозир у ерда ходимларимиз ишламоқда. Юқумли касалликлар бўйича мутахассис ҳар бир пунктга бириктирилган ва иссиқлик ўлчаш ускунаси ёрдамида чегарани кесиб ўтган аҳолининг иситма бор-йўқлигини текшириб кўришади». Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 28 январь кунидаги вазият тўғрисидаги ҳисоботига кўра, дунёда коронавирусдан ўлганлар сони 106 кишини ташкил қилади. 4593 та касалликка чалиниш ҳолати қайд этилди, 6973 киши гумон қилинмоқда. "Газета.uz"да реклама Баҳодир Юсупалиевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари учрамаган. «Коронавирус — бу ҳаво томчилари орқали одамдан одамга [асосан] аксириш ва йўталиш орқали юқадиган инфекциядир. Таққослайдиган бўлсак, у грипп сингари ҳаво орқали юқадиган инфекцияга ўхшайди. Алоҳида таъкидлаш керакки, гриппда ўлим даражаси 2−4% ни ташкил қилади. Коронавирусда ҳам ўлим даражаси 2−4 фоизни ташкил этади», — деди у. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари таъкидлаганидек, Ўзбекистон, зарурат туғилган ақтдимрда, ушбу касалликка қарши курашишга қодир. «Биз ушбу инфекцияга қарши курашишимиз мумкин. Аввало, сиз гигиена талаблари ва қоидаларини билишингиз ва уларга риоя қилишингиз керак. Бу шуни англатадики, шамоллаган одам ниқоб кийиши ва изоляция қилиниши керак. Касаллик аломатлари бўйича тайинланган дори-дармонларни қабул қилиш лозим. Бу даволаш мумкин бўлган касалликдир», — деди Баҳодир Юсупалиев. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ҳар бир тиббиёт бирлашмасида захира ўринлар яратилгани ва дори-дармонлар тайёрланганлигини қўшимча қилди. «Аввало, ҳар ким ўзига ғамхўрлик қилиши керак ва тиббиёт ходимлари эса тегишли чораларни кўришда давом этадилар», деди у. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлиги бош мутахассиси Людмила Кудашева Ўзбекистонда давлат чегарасини кесиб ўтган шахслар, айниқса, Хитойдан келаётганларни тиббий-санитария назорат қилиш кучайтирганини таъкидлаган эди.

Место для вашей рекламы