АҚШ Ўзбекистонга кўпроқ иқтисодий кўмак беришини маълум қилди

2 февраль куни Тошкентга етиб келган АҚШ давлат котиби Майкл Помпео расмий учрашувларни бошлади. У ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан ёпиқ эшиклар ортида деярли бир соат давомида мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири. Шундан сўнг, икки томон дипломатлари учрашув ҳақида қисқача баёнот бериб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Помпеонинг айтишича, улар Ўзбекистондаги барча соҳа равнақига ҳисса қўшувчи қонун устуворлигини таъминлаш йўлида бизнес иқлимни яхшилаш бўйича гаплашишган.Помпео иқтисодий муносабатлар ҳақида «Биз хусусий инвестицияларни истаймиз, Америка инвестицияси икки давлат ўртасида фаол бўлишини хоҳлаймиз. Инвестицияни ўзлаштириш, барқарор ўсишда янги иш ўринларни яратиш ва фаровонликни таъминлашдан яхшироқ йўл йўқ», — дея қайд этди Майкл Помео. Унинг таъкидлашича, АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистонда солиқ ислоҳотларини самарали давом эттириш учун тез орада кўмак кўрсатади. Хусусан, АҚШ томони капитал бозорни ривожлантириш учун 1 миллион доллар ажратади. "Газета.uz"да реклама «Биз иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш учун кўмак беришга тайёрмиз. Чунки Америка Ўзбекистоннинг ҳақиқий дўстидир», — дея қўшимча қилди давлат котиби.АҚШ мулозими хавфсизлик масаласида сўзлади Америкалик дипломатнинг таъкидлашича, хавфсизлик масалаларида ҳам ҳамкорликни муҳокама этишга кўп имкониятлар мавжуд. У Афғонистондаги тинчликнинг асосий шартларидан бири фаровон ҳаёт яратиш эканини англаган ҳолда, ўзбек-афғон савдо муносабатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. «Ўзбекистон ва Афғонистоннинг кучли муносабатлари нафақат минтақа ҳаётига, балки Жанубий Осиё ва бошқа минтақаларга ҳам таъсир ўтказади», — дея Помпео ушбу масалада улкан ютуқларга эришаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга миннатдорлик билдирди.АҚШ ташқи ишлар вазири Ўзбекистонда диний эркинлик ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси ҳақида Майкл Помпео Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари йўналишида сезиларли ютуқларга эришди, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, давлат фуқаролик жамияти вакилларига кенг йўл очмоқда, мажбурий меҳнатнинг тизимли содир этилишига қарши турди ва ОАВга қўлланган тақиқлар олиб ташланди. «Хусусан, бугун шу соҳаларда амалга оширилган ишлар ҳисоботи билан танишдим. Айниқса, одам савдосига қарши тоқатсиз курашни олқишлайман. Ҳукумат кам сонли эътиқод вакилларига расман рўйхатдан ўтишга изн берганини ҳам қўллаб-қувватлайман. Диний эркинликлар ҳимоя қилинган жамиятда тинчлик ва фаровонлик яшнайди», — деди у. Майкл Помпео Хитой ҳукуматининг кам сонли уйғур миллати ҳамда мусулмон қозоқларга нисбатан босимини Марказий Осиёга ташрифи давомида муҳокама этишни мақсад қилиб олганини айтди.

Место для вашей рекламы