АҚШ Ўзбекистон мустақил қарор қабул қилиш тарафдори — Майкл Помпео

Ўзбекистон халқи тенг мувозанатдаги алоқаларни қарор топтиришни истайди. Улар ҳам Хитой, ҳам Россия мавжуд минтақада яшайди. Аммо АҚШ Ўзбекистон халқининг мустақил қарор қабул қила олиш қудратида бўлишини истайди ва шуни қўллаб-қувватлайди, дея баёнот берди АҚШ давлат котиби Майкл Помпео. 3 февраль куни Тошкентда ўтказилган матбуот брифингида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берган Майкл Помпео АҚШнинг Марказий Осиё минтақасидаги роли ва вазифаларини очиқлади. «Биз Америка компанияларининг Ўзбекистондаги аҳоли учун иш ўрни пайдо қилиши, бой бўлиш имкониятини яратишини истаймиз. Биз уларнинг сиёсий ислоҳотларини давом этиши, шунинг баробарида халқи истагандек мустақил қарор қабул қилишини истаймиз. Бошқа давлатлар истагидек эмас», — дея фикр билдирган америкалик дипломат. Помпеонинг айтишича, Американинг минтақадаги вазифаси аниқ: икки томонлама яхши ҳамкорлик; жараён ва ислоҳотлар амалга ошиши учун икки ва кўп томонлама муносабатларда ишлаш; президент бошлаган ривожланишни қўллаб-қувватлаб, халқни бой қилиш ва ривожланишга ҳақиқий имкониятлар эшигини очиш, ваниҳоят Америка иқтисодиётига ҳам инвестиция киритадиган ўринни эгаллашда кўмак беришдан иборат. "Газета.uz"да реклама «Мен аминманки, Америка компаниялари Ўзбекистондек жойга келганда ҳақиқий ўзлигини кўрсатишади: маҳаллий аҳоли учун иш ўрни яратамиз, биз маҳаллий қонунларга риоя қиламиз, маҳалласини ифлос қилмаймиз, биз яхши фуқаролармиз ва қўшнилармиз», — деди Помпео. АҚШ давлат котибининг айтишича, Ўзбекистоннинг эркин ва мустақиллигига жавобан АҚШ ўз компаниялари ва инвестициялари билан мамлакатга кириб келмоқчи. Аммо минтақага бошқа давлат ўрнатилган очиқ ва шаффофлик қоидалари билан, давлат ва сиёсий доиралар манфаатидан ҳоли равишда кириб келса, АҚШ рақобатга тайёрлигини таъкидлади. «Мен бугунги мулоқотларни катта мамнуният билан тарк этяпман. Ўйлайманки, икки томонлама алоқаларимиз янада ривожланади, чунки мамлакатларимиз яқиндан бирга ишламоқда», — дея фикр билдирди у. АҚШ томони ўзбекистонлик ҳамкасби билан ёпиқ эшиклар ортиқда деярли бир соат мулоқот ўтказиб, турли масалалар бўйича фикр алмашган. «Газета.uz» томонлар ўзаро иқтисодий яқинлик масаласига катта урғу беришганини ёзган эди.

Место для вашей рекламы