АҚШ Сенати Трамп импичменти бўйича тинглов бошлади

АҚШ Сенатида Дональд Трамп импичменти бўйича тингловв жараёни бошланди, деб хабар берди Euronews. Бу АҚШ тарихидаги учинчи президент импичменти бўлиши мумкин. Биринчи йиғилишда Сенатдаги кўпчилик ўринга эга республикачилар етакчиси Митч Макконнелл тақдим этган жараённи «тезлаштирилган тартибда» ўтказиш бўйича резолюцияга мувофиқ, айблов ва ҳимоя томонига икки кун давомида ўз далилларини баён қилишлари учун 24 соат вақт берилади. Бу 20 йил олдин Билл Клинтон импичменти вақтидагидан икки баравар тездир. Ўтган йилнинг декабрь ойида Вакиллар палатаси икки модда бўйича — ваколатни суиистеъмол қилиш ва Конгресс фаолиятига тўсқинлик қилиш айблови билан президент импичменини эълон қилган эди. Демократлар Сенатда кўпчиликни ташкил этувчи республикачиларнинг кўпчилиги уларнинг жараённи ўтказиш бўйича талабини қабул қилишлари учун ишни Сенатга топширишни кечиктирди, бироқ республикачилар уларга ён бермади. "Газета.uz"да реклама Трампни икки модда бўйича айбдор деб топиш учун Сенатнинг учдан икки қисми уларга овоз беришлари керак. Euronews`нинг қайд этишича, юқори палатада кўпчилик ўринга эга республикачилар билан бу деярли имконсиздир.

Место для вашей рекламы