АҚШ коронавирус сабабли фоиз ставкаларини пасайтирди

АҚШ марказий банки вазифасини бажарувчи Федерал захира тизими (ФЗТ) қайта молиялаш ставкасини 1−1,25% даражасига туширди (бунга қадар 1,5−1,75% эди), дея хабар қилди РБК ФЗТ баёнотига таянган ҳолда. ФЗТ фоиз ставкаларини тушириш ҳақидаги қарорни 2008 йилда жаҳон молиявий инқирози вақтидан буён илк бор ташкил этилган фавқулодда йиғилишда қабул қилди. Ўшанда энг йирик банклардан бири Lehman Brothers банкротлик тўғрисида ариза ёзган эди. Қарор иқтисодий фаоллик учун қўшимча хатарлар яратаётган COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан қабул қилинди, дея қайд этди назоратчи. «АҚШнинг иқтисодий асослари кучли. Бироқ коронавирус иқтисодий фаоллик учун ривожланиб борувчи хатарлар яратмоқда. Ушбу хатарлар ортидан ҳамда бандлик ва нархлар барқарорлиги соҳаларидаги энг юқори мақсадларини қўллаб-қувватлаш учун Очиқ бзордаги операциялар бўйича федерал қўмита бугун федерал жамғармалар бўйича мақсадли ставкалар диапазонини ½ фоиз бандига пасайтиришга қарор қилди», — дейилади хабарда. ФЗТ қарори тўғрисида эълон берилиши арафасида Bloomberg АҚШ перизденти Дональд Трамп маъмуриятидан бўлган амалдорлар COVID-19 тарқалишининг иқтисод учун оқибатларини камайтириш мақсадида фоиз ставкаларини пасайтириш лозимлигини талаб қилгани ҳақида хабар берди. "Газета.uz"да реклама Фонд бозори ФЗТ қарорига тезкорлик билан муносабат билдирди. S&P500 индекси 2,5%, Dow Jones — 2,3%, NASDAQ — 2,4%га ўсди. Бироқ индекслар тез орада ФЗТ қарори қабул қилингунгача бўлган даражаларига қайтди. АҚШ доллари индекси эса пасайди.

Место для вашей рекламы