АҚШ Европа иттифоқидан келаётган чет элликлар ташрифини чеклади

АҚШ президенти маъмурияти сўнгги 14 кун ичида Шенген зонасига кирувчи 26 та Европа давлатларига ташриф буюрган чет эл фуқароларининг мамлакатга киришига чеклов эълон қилди. Оқ уй сайтидаги баёнотда Covid-19 коронавируси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар «мисли кўрилмаган» деб номланган. Чекловлар 13 мартда кучга киради ва 30 кун давомида амал қилади. Маъмуриятнинг таъкидлашича, Шенген ҳудудида Covid-19 касаллиги хитойлик рўйхатга олинганидан кейин энг кўп қайд этилган — тахминан 17,5 мингта. Коронавирусдан вафот этганлар сони 711 кишини ташкил қилди. Шу билан бирга, 9 мартдаги маълумотларга кўра, ушбу 53 мамлакатдан коронавирусга чалинган 201 киши келган. «Шенген давлатлари орасида одамларнинг эркин ҳаракатланиши вирус тарқалишини назорат қилиш вазифасини қийинлаштиради», — дейилади хабарда. АҚШ ҳукумати «Шенген ҳудудидан келганларнинг барчасини «самарали баҳолаш ва кузатиб бориш имконига эга эмаслигини» тан олди. Чекловлар юкларни ташишда қўлланилмайди. Чеклов жорий этилган мамлакатлардан келган АҚШ ва бошқа давлатлар фуқаролари чекланган миқдордаги аэропортларга тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади. "Газета.uz"да реклама Президент Дональд Трамп янги коронавирусга қарши курашиш учун 8 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратилганлигини маълум қилди. 1 миллиондан ортиқ коронавирус тестлари мамлакатнинг барча минтақаларида тарқатилади ва яна 4 миллионтани ҳафта охирига етказиш кутилмоқда. Барча тиббий муассасаларнинг ходимлари инфекциядан ҳимоя қилиш учун зарур миқдордаги ниқоб ва респиратор билан таъминланган. Вирус тарқалишидан зарар кўрган бизнесни қўллаб-қувватлаш учун иқтисодий ёрдам чоралари эълон қилинди. Айрим тоифадаги тадбиркорлар учун солиқ тўловларини кечиктириш таклиф қилинган. Шунингдек, компанияларнинг касал ишчиларига молиявий ёрдам кўрсатилади. «Президент Трамп бошиданоқ жамоатчиликнинг хабардорлигини устувор йўналиш деб белгилаб қўйди», дейилади баёнотда. АҚШнинг 24 штати ва пойтахтида коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Касалликка чалиниш ҳолатлари 41 штат ва Колумбия округида қайд этилган. 12 март ҳолатига кўра уларнинг сони 1237 тани ташкил этди. Шулардан 70 таси ташқаридан ташиб келтирилган: 3 таси — Вухандан (Хитой), 46 таси — Diamond Princess, 21 таси — Grand Princess саёҳат кемаларидан. Мамлакат ичидаги юқтириш ҳолатлари — 1167 та, 37 киши вафот этган. Шу билан бирга, таниқли америкалик актёр Том Ханкс Twitter орқали ўзи ва рафиқаси Ританинг коронавирус билан касалланганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, улар ҳозир Австралияда. Эр-хотинлар аҳволи ёмонлашганидан сўнг, улар «ҳозирги пайтда қандай ҳаракат қилиш керак» деб шифокорларга мурожаат қилишган. Коронавирус тести ижобий чиқди. АҚШ Миллий баскетбол ассоциацияси (НБА) ўйинчилардан бирида коронавирус аниқлангани сабабли 2019/20 мавсумни тўхтатди.

Место для вашей рекламы