АҚШ элчихонаси: Оллашукурова мамлакатни мустақил равишда тарк этди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Твиттерда блогер Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни мустақил равишда тарк этганини маълум қилди . Аввалроқ у бу борада ёрдам бергани учун элчихонага миннатдорчилик билдирган эди. «АҚШ элчихонаси кетишидан олдин у билан учрашиш бахтига муяссар бўлди ва у унинг ишини диққат билан кузатишда давом этади», дейилади дипломатик ваколатхона хабарида. «Америка Қўшма Штатлари сўз эркинлиги ҳар қандай жамиятнинг гуллаб-яшнаши учун зарур шарт эканини қатъий қўллаб-қувватлайди. Президент Мирзиёевнинг таъкидлашича, танқидий ОАВ ҳукумат устидан жамоатчилик назорати ва унинг ислоҳот дастуриларининг муваффақиятли амалга оширилиши учун зарурдир. Журналистлар ўз фаолиятларини эркин бажаришлари ҳамда таҳдид ва тазйиқларга дучор бўлмасликлари керак», — дейилади элчихона баёнотида. Нафосат Оллашукурова ўтган йилнинг охирги уч ойини Хоразм вилоят руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий тартибда ўтказган эди. Тошкентга қайтиб келгач, тазйиқлар давом этаётгани маълум қилган, кейинроқ эса шу сабабли мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтган эди. "Газета.uz"да реклама

Место для вашей рекламы