АҚШ COVID-19 ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди

АҚШ 26 март куни тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича биринчи ўринга чиқди, дея хабар берди РИА Новости. Жонс Хопкинс университети мамлакатда 85,4 минг кишининг инфекцияни юқтирганини ҳисоблаб чиқди. Айни пайтда бу кўрсаткич Хитойда 81,7 минг, Италияда эса 80,5 мингни ташкил этмоқда. Касаллик юқтириш ҳолатлари Американинг 50 та штатида қайд этилган. Президент Дональд Трамп мамлакат аҳолиси ўртасида оммавий равишда текширувлар ўтказилгани билан изоҳлади. Айни пайтда АҚШда аниқланган ҳолатларга нисбатан ўлим даражаси анча паст қолмоқда — 1292 киши. Бу рақам Хитойда 3291 та ва Италияда 8215 тани ташкил этмоқда. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 465 минг нафар, вирусдан вафот этганлар эса 21 минг кишидан иборат бўлмоқда.

Место для вашей рекламы