Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ҳужжат 21 ноябрь куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 28 февралда Сенат томонидан маъқулланган эди. Қонунга кўра рўйхатга олиш бутун Ўзбекистон ёки муайян ҳудудлар бўйича ўтказилиб, демографик сана ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий характеристикасини аниқлашга қаратилган шахсий маълумотларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш тартибларини белгилайди. Ҳужжатга кўра, рўйхатга олишнинг асосий мақсади — Ўзбекистонда аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир. "Газета.uz"да реклама Қуйидагилар рўйхатга олишнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозларини ҳамда дастурларини тайёрлаш;аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш. Ҳужжатда, шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш соҳасида давлат органлари ваколатлари, респондент ва рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам келтириб ўтилган. Қонунга кўра аҳолини рўйхатга олиш 10 йилда энг камида бир марта амалга оширилиши керак. рўйхатга олишни ўтказиш, унинг саналари ва муддатлари тўғрисидаги қарор президент томонидан қабул қилинади. Рўйхатга олиш тўғрисидаги таклиф ҳукумат томонидан уни ўтказишнинг тахминий муддатларидан камида уч йил олдин киритилади. Аҳолини рўйхатга олиш дастури ёши, миллати, тилларни билиши, маълумоти, яшаш шароитлари, яшаш учун маблағлар манбалари ва бошқа масалаларни ўз ичига олади. Сўров давлат тилида олиб борилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар ўз она тилларида ёки бошқа эркин танланган мулоқот тилида сўровда иштирок этишлари мумкин. Рўйхатга олиш бўйича якуний маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ бўлади ҳамда ОАВда эълон қилиниб, Статистика қўмитаси расмий сайтига жойлаштирилади. Қонун расман эълон қилинган 17 март кунидан кучга кирди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг февраль ойида президент 2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилишини тасдиқлаган эди. Охирги марта у 1989 йилда ўтказилган.

Место для вашей рекламы