Аҳоли ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирилмоқда

Ўзбекистонда коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабарлар фонида турли хил маълумотлар интернет-мессенджерларда тарқатилмоқда. Улардан бирида тунда «вертолётлар дезиинфекциялаш учун дори-дармонларни сепишади, деразалар ва балконлар ёпиқ бўлиши керак ва 23:00 дан кейин кўчада бўлиш мумкин эмас» деб хабар берилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га бу маълумотларнинг ёлғон эканлигини билдирди. "Газета.uz"да реклама Ота-оналар учун яна бир «шошилинч» хабарда айтилишича, «агар болалар дўконларда, автобусларда, кўчаларда топилса, ота-оналар жаримага тортиладилар». Таълим вазирлиги ҳеч бир давлат идораси бундай кўрсатма бермаганлигини маълум қилди. Бошқа бир хабар эса фуқароларнинг барча алоқаларини, шу жумладан қўнғироқларини кузатиш ва ёзишни тўлиқ назорат қилишга бағишланган. «Газета.uz» сўровига биноан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати қуйидагича изоҳ берди: «Мазкур хабар сохта ва уйдирма бўлиб, ҳеч қандай асос ва мантиққа эга эмас. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мазмундаги сохта ва ёлғон хабарларга эътибор бермасликларини ва кўр-кўрона тарқатмасликларини сўраймиз. Бундай пайтда фақат расмий манбага таяниш кераклигини яни бир бор илтимос қиламиз». Эслатиб ўтамиз, давлат идоралари томонидан расмий маълумотларни етказиш учун Koronavirus Info Telegram-канали очилган.

Место для вашей рекламы